Кучли рашкка сабаб миядаги киста.

Истанбуллик 43 ёшлик аёл бир неча хафталаб уйқусизлик касалига учраган. Умр йўлдоши билан 20 йиллик турмушида бир қизли бўлишган ва бирга тарбиялаб келишган. Охирги вақтларда қизининг ўқиши ёмон томонга ўзгарган. Бундан жуда тушкунликка тушган аёл хаёлида худди умр йўлдоши бошқа аёл билан учрашиб юргандай фикр пайдо бўлган. Бир неча кунлик уйқусизликдан сўнг аёлда кучли невроз бошланган. Яқинлари уни шифокорга кўрсатишган ва унда миянинг ўнг ярим шарида киста топилган. Киста – бу ичида суюқлик бўлган хосила. Шифокорлар уни олиб ташлагандан сўнг аёлнинг психологик холати меъёрга тушган ва кучли рашк хиссидан қутулган.

Добавить комментарий