Биолог олимлар “олтинчи хиссиёт” ни кашф этишди.

РИА Наука ни хабар беришига кўра олимлар инсон ДНК сини текшириш вақтида инсон танасини фазодаги холатини аниқлайдиган инстинктга жавоб берадиган ёки «олтинчи хиссиёт” генини аниқлашди. PIEZO2гени инсон танасини фазодаги холатини аниқлайдиган инстинктга жавоб беради.

АҚШ Миллий саломатлик институти биологлари клиникаларида даволанаётган, сколиозни оғир тури билан хасталанган икки беморни касаллик тарихини ўрганиш жараёнида  PIEZO2 генининг қўшимча фаолиятини аниқлашди.

PIEZO2 гени аввалдан енгил таъсирни сезишга жавобгар деб хисоблашар эди. Аммо иккала касалда хам шу ген зарарлангани аниқланди. Врачлар бу генни бошқа вазифаси борлигига шубха қилишди ва касалларни ва уларни қариндошларини текшириб чиқишди. Текширув оддий невропатологлар усулларида, яъни кўз очиқ ва ёпиқ холатида қўл учини бурунга олиб келиш, тананинг турли қисмларини совуққа, иссиққа, вибрацияга, ўткир учли нарсаларга ва кўплаб бошқа қўзғатувчиларга таъсирни ўз ичига олди. Аниқланишича PIEZO2 гени инсон танасини фазодаги холатини сезиш учун керак экан.

PIEZO2 гени меъёрда бўлган инсонлар кўзи юмиқ холатида хам тана холатини ва атрофдаги хамда қўли билан ушлаган нарсаларни сифатларини қийналмай айти олади. PIEZO2 гени зарарланганларда эса бу харакатлар қийинчилик туғдирар экан.

Олимларни таъкидлашича PIEZO2 гени зарарланганларда кўз ва қулоқ «олтинчи хиссиёт” ни бошқаришда ёрдам берар экан.

Добавить комментарий