Қандли диабетда қандай асоратлар кузатилади?

Уларни икки катта гурухга бўлинилади:1. Ўткир – жуда қисқа вақтда кунлар ва соатларда ривожланади. Унга қуйидагилар киради:

  1. Диабетик кетоацидоз – тўқимага глюкоза етмаганлиги учун организм ёғни парчалайди. Шу парчаланган ёғларнинг чиқиндилари қонда кўпайиб кетади.
  2. Гипогликемия – яъни қонда глюкоза тез камайиб кетиши. Бу одатда қандни пасайтирадиган дори дозаси ошиб кетса ёки организмга етарли миқдорда қанд тушмаслиги оқибатида бўлади.
  3. Гиперосмоляр кома – тез шифохонага ётқизиш керак.
  4. Лактацидотик кома – бу юқоридаги барча холатларда тезлик билан шифохонада даволанишни бошлаш керак.

2. Кечки асоратлар – бу асоратлар ривожланиши учун ойлар ва йиллар керак бўлади.

  • Ретинопатия – ретина бу кўзнинг тўр пардаси. Кўз тўр пардада қон қуйилиши, шиш ва янги томирлар пайдо бўлиши кузатилади. Кўз тўр парда кўчиши мумкин. Ёши катталарнинг кўзи ожизлигига олиб келувчи асосий сабабдир.
  • Полинейропатия – оёқ ва қўлнинг сезгиси пасайиши, совуқ қотиши, қизишидан тортиб, оғриқ ва хароратни сезиш йўқолишигача боради. Бу белгилар тунда кучаяди.
  • Нефропатия – аввал сийдикда оқсил миқдори ошади. Кейинчалик буйрак етишмовчилигига олиб боради.
  • Артропатия – бўғимларда оғриқ, қирсиллаш ва харакат чекланши кузатилади.
  • Офтальмопатия – бунда кўзда катаракта ривожланади.
  • Энцефалопатия – кайфият ва рухиятида турли ўзгаришлар кузатилади.
  • Диабетик товон – оёқ кафтида йирингли – некротик (тўқима ўлиши) яра пайдо бўлади ва одатда шу яра битмасдан оёқни ампутация (кесиб олиб ташлаш)сига сабаб бўлади.

Добавить комментарий