«Жин босиши» — тиббиётда нима деб аталади?

Жин ва жин босиши тўғрисида диний олимларимиз томонидан жуда кўп маълумотлар келтирилган. Тиббиёт олимлари хам бу «жин босиши» жараёнини текшириб, организмда бўладиган ўзгаришларни баён этишган. Буни тиббиётда «тунги фалажлик» ва «тунги ступор» деб номланган. Тунги фалажлик — инсоннинг уйқуга кетиш бошланғич даврида яъни тўлиқ ухламасдан олдин ёки уйқудан тўлиқ уйғонмасдан олдинги даврда мушак тонусини пасайишидир. Канаданинг Уотерлу университети олимларидан Аллан Чейн ва унинг хамкасблари томонидан бу холатни ўрганиб чиқишган. Тунги фалажликдаги хиссиётларни улар 3 гурухга бўлиб ўрганишган:

  • «қандайдир бегонанинг борлик хисси», қўрқув, кўриш ва эшитиш галлюцинациялари
  • кўкрак қафасига босим хис қилиш, нафас олишда қийналиш ва оғриқ
  • танадаги турли хиссиётлар — учиш, танадан ташқарида яшаш, ёқимли хиссиёт.

Энг кўп биринчи гурухдаги белгиларни кузатилган. Тунги фалажлик кузатиладиганларни текширувдан ўтказилганда уларнинг ўрта миясида активлик юқори бўлган. Лексингтон университети неврологи Кевин Нельсон тунги фалажлик, танадан ташқари яшаш ва ўлим олдидаги мияда бўладиган ўзгаришларни ўрганиб чиққан. Унинг хулосаси бўйича бу уччала холатда хам мияда бўладиган сезгилар бир хиллиги аниқланган.

Добавить комментарий