СУРУНКАЛИ ТОШСИЗ ХОЛЕЦИСТИТ

СУРУНКАЛИ ТОШСИЗ ХОЛЕЦИСТИТ – ўт қопини яллиғланиши.

Сабаблари: асосий икки сабаби мавжуд, ўт суюқлигининг димланиши ва ўт қопи деворини зарарланиши.

  • Ўт қопи димланишига сабаблар:
    • Ўт йўллари ўтказувчанлигини функционал ва органик бузилишлари
    • Овқатланиш режимини бузилиши(ритми, миқдори, сифати)
    • Стресс ва эмоционал холатлар
    • Хомиладорлик
    • Модда алмашинуви бузиладиган касалликлар (атеросклероз, қандли диабет, семириш ва х.)
    • Описторхоз
    • Паразитлар
  • Ўт қопи деворини зарарланиши:
    • Физик ва химик хусусияти ўзгарган ўт суюқлиги
    • Панкреатик ферментлар зарарлаши
    • Травмаси

Клиник белгилари:

  • Оғриқ. У хам икки хил бўлади:
    • Гипомотор дискинезияда – ёғли, қовурилган овқатлардан сўнг ўнг қовурға ости сохасида оғирлик ёки суст оғриқ
    • Гипермотор дискинезияда – хуружсимон кучли оғриқлар. Оғриқ турли томонларга иррадиация бериши мумкин.
  • Кўнгил айниши
  • Оғизга аччиқ сув келиши
  • Эрталабда оғизнинг «аччиқлиги»
  • Баъзан иситма

Добавить комментарий